Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UzAuto Motors янги комплектациядаги "Chevrolet Cobalt" ишлаб чиқаришни бошлади
7.05.2022 09:50,  
1157

UzAuto Motors компанияси истеъмолчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиб чиқиб, янги комплектациядаги  Chevrolet Cobalt “Optima” автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, эндиликда харидорларга автомат узатмали Chevrolet Cobalt автомобилини қуйма диск ўрнига пўлат диск билан сотиб олиш имконияти берилмоқда. Шунингдек, “Оптима” комплектацияси орқа қорайтирилган ойна, кучайтирилган двигател ва ҳимоя картерини ўз ичига олади.

Пўлат дисклар нотекис йўлларда автомобилнинг юмшоқ ва муаммосиз ҳаракатланишини таъминлайди. Шунингдек, нотекис йўлларда шикастланишдан ҳимоялаш, қулай хизмат кўрсатиш ва маълум бир шароитларда ёқилғи тежамкорлиги билан аҳамиятлидир. 

Янги модификациядаги автомобил май ойидан бошлаб расмий диллерлик марказларида оптималлаштирилган нархда сотувга чиқарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан