UZAUTOMOTORS ишида жиноят аломатларига баҳо бериш бўйича Бош прокурорга депутатлик сўрови киритилди

UZAUTOMOTORS ишида жиноят аломатларига баҳо бериш бўйича Бош прокурорга депутатлик сўрови киритилди

Маълумки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида “UZAUTOMOTORS” АЖда ўтказилган текширув якунлари бўйича олинган маълумот ва ҳужжатларда қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўрилмоқда.

Шу сабабли, бир гуруҳ депутатлар мазкур масалани алоҳида ўрганиб, жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва ваколат доирасида чоралар кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига депутатлик сўрови киритишди. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Депутатлик сўрови депутатлар Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев, Бекмирза Эшмирзаев, Зафар Жалолов, Анвархон Темировлар томонидан имзоланиб, юборилган.