Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«UZB», «ААА» каби сериали давлат автомобиль рақамлари очиқ савдода, бу рақамларни исталган фуқаро харид қилиши мумкин», — ЙҲХББ бошлиғи
10.08.2021 16:57,  
525

Ушбу саволга АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Саидов жавоб қайтарди. 
«Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, автомобиллар учун 327 жуфт давлат рақамлари белгилари олти тоифага ажратилиб, аукцион орқали сотиш йўлга қўйилди. Бу орқали давлат рақамлари билан боғлиқ коррупцион омилларга барҳам берилди.

«UZB» ёки «ААА» каби сериали давлат автомобиль рақамлари бирор бир ташкилот ёки муайян шахсларга бириктирилмаган. Ушбу давлат рақамлари — очиқ савдода бўлган давлат рақам белгилари ҳисобланади. Масалан, «ААА» серияли давлат рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотиляпти, ҳозирда 50 дона рақам қолган, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин. 

«UZB» сериали рақамларни ҳам худди шундай тартибда исталган фуқаро харид қилиши мумкин», — деди Саидов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан