Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Uzbekistan Airports" ва "Changi Airports International" ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди
16.01.2023 14:55,  
28

“Changi Airports International" ва “Uzbekistan Airports” ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди, у Тошкент шаҳрида янги аэропорт қуришни ўз ичига олади, деб хабар қилди Ўзбекистон компанияси матбуот хизмати.

"Биз дунёдаги энг яхши аэропортлардан бирини, энг йирик халқаро марказлардан бирини яратган компаниянинг янги пойтахт аэропорти лойиҳасига қизиқишини олқишлаймиз. Тошкент қулай географик мавқега эга эканлигини ҳисобга олсак, мамлакатимизда айнан мана шу концепцияни амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари, Чанги - бу технология, бу аэропорт фаолиятидаги тажриба, бу дунёнинг тан олиниши. Бундай ҳамкор билан ишлаш биз учун шараф бўлади", - дея изоҳ берди “Uzbekistan Airports” бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Биринчи босқичда (олти ой) келгусида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида Changi Airports International компаниясини эҳтимолий жалб қилган ҳолда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. 

Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард долларгача этади. Чанги аэропорти 1987 йилдан 2007 йилгача 280 дан ортиқ мукофотга сазовор бўлган. 2019 йилда Сингапур аэропорти 68,3 миллион йўловчини рўйхатга олди ва у дунёдаги еттинчи энг гавжум аэропортга айланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан