Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Uzbekistan Airports” Халқаро аеропортлар кенгашига аъзо бўлди
26.01.2021 08:59,  
79

“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бутун жаҳон аэропортларини бирлаштирган Airports Council International (ACI) ташкилотига расман аъзо бўлди.

Ўзида 670 аъзони бирлаштирган “Халқаро Аэропортлар Кенгаши” (ACI) 176 мамлакатдаги 1 минг 979 та аэропортга хизмат кўрсатиб келмоқда. ACI шунингдек Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO), Фуқаро авиациясида аэронавигация хизматини кўрсатиш ташкилоти (CANSO) билан ҳам ҳамкорлик қилиб келади.

“Uzbekistan Airports” АЖ раҳбарияти ACI билан бошланган онлайн мулоқотлар 2020 йилнинг охирларида ниҳоясига етди.

Мулоқотда Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳаво дарвозаларини дунё талаблари даражасида модернизация қилиш, парвозлар кўламини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Ўзбекистон томонидан ташкилотга тақдим қилинган ҳужжатлар бир овоздан маъқулланди. Аъзолик талабларини бажариш ва галдаги вазифалар юзасидан фикрлар тингланди. Ўз навбатида келгуси режалар ҳам белгилаб олинди.

“Uzbekistan Airports” АЖнинг Халқаро Аэропортлар Кенгаши таркибига қабул қилиниши тизимли ўзгаришларга сабаб бўлиши шубҳасиз.

Аъзолик аввало хизматлар ишончлилигини кафолатлайди. Қолаверса, мамлакатда ҳаво транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳа фаолиятини халқаро меъёрларга тенглаштириш, сайёҳликни ривожлантириш, инвестициялар оқимини жадаллаштиришда ACI хизматларига таянилади.

Умуман олганда, ҳар қайси давлатнинг авиация соҳасида аэропортлар манфаатлари ифодаланган сиёсатни илгари суриш, авиасаноатни янги ҳамкорлар, ишончли шериклар кўмагида тараққий эттириш ва барқарорликни таъминлаш муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, “Uzbekistan Airports” АЖнинг Халқаро Аэропортлар Кенгаши рўйхатидан муносиб ўрин эгаллагани Ўзбекистон авиацияси соҳасида муваффақиятлар сари қўйилган навбатдаги қадам дейиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан