Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Uzbekistan Airways» 15 йил ичида илк марта ходимларининг формасини янгилади (фото)
13.02.2020 13:39,  
500

“Uzbekistan Airways” 2020 йил 14- февралдан бошлаб учувчилар ва борт кузатувчиларнинг янги формасини тақдим этди. Компания матбуот хизматининг хабарига кўра, самолёт экипажи қиёфасида кескин ўзгаришлар 15 йил ичида биринчи марта содир бўлди.

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Кийимлардаги асосий ранг қуюқ аквамарин ва терракота рангларидир. Қизлар учун юбка, шим, блузкалардан иборат бўлган, икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган. Пиджакнинг астарлари терракота рангида бўлиб, логотип тасвири туширилган. Аксессуарлар сифатида бош кийим, матоли ва чарм қўлқоплар, соч турмаги яратиш учун матоли эластик тасмаси ва икки хил рангдаги бўйин шарфлари киритилган. Блузкалар ва бўйинбоғлардаги безаклар шарқона услубда яратилган. Қишки ёмғирпўш- пальтоси ечиб олинадиган изоляцияланган астарга эга.

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Эркак-борткузатувчи ходимлари учун тўплам қуюқ кулранг рангдаги уч қисмли костюм кўринишида, қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади. Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган.

Учувчилар учун костюмлар олдинги рангида қолдирилган. Брендли тугмалар ва эксклюзив галстуклар яратилди. Мато турли иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган, дейилади авиакомпания хабарида.

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Лойиҳада маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этишди. Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш Туркиянинг “Dress Best Uniforms” компанияси томонидан амалга оширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан