Uzbekistan Airways интернет пакетлари учун чегирма эълон қилди – 220 мб учун 275 минг сўм

Uzbekistan Airways интернет пакетлари учун чегирма эълон қилди – 220 мб учун 275 минг сўм

banita.lv

Ўзбекистон ҳаво йўллари Миллий авиакомпанияси янги йил байрами кунларида йўловчиларга дўст ва яқинлар билан арзонроқ нарх эвазига алоқада қолиш имкониятини тақдим этаётганини маълум қилди.

Компания самолёт сатҳида мавжуд бўлган интернет-пакетларнинг барча турларида 45% чегирма эълон қилди.

Хабарда айтилишича, интернет тармоғига уланиш ускуналари авиакомпаниянинг Airbus A320neo ва Boeing 787 Dreamliner самолётларида ўрнатилгач, йўловчиларда бир қатор турли ҳажмдаги интернет-пакетлар харид қилиш имконияти пайдо бўлди:

  • – LITE пакети (20 МБ) турли мессенжерлардан фойдаланмоқчи бўлган йўловчиларга тавсия этилади.
  • – MEDIUM пакети (50 МБ) ижтимоий тармоқ ва турли сайтлардан фойдаланмоқчи бўлганларга мўлжалланган.
  • – STREAM пакетидан (120 МБ) енгил интернетдан фойдаланмоқчи бўлган йўловчилар ишлатиши мумкин.
  • – BUSINESS (220 МБ) – барча пакетларнинг имкониятини ўз ичига олган максимал ҳажмга эга бўлган пакетдир.
promo.uzairways.com

Интернет-пакетларни қатнов парвозидан бир сутка олдин Uzbekistan Airwaysʼнинг расмий сайтидан ёки самолёт сатҳида парвоз давомида харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Beeline компанияси Ўзбекистон ҳудудида ойлик 200 минг сўм тўлов эвазига 50 минг мб интернет трафик таклиф қилмоқда.