Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports'га фуқаро авиациясига хусусий секторни жалб қилиш вазифаси юкланди
17.08.2020 19:24,  
322

Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan airways” АЖ ва “Uzbekistan Airports” АЖ раҳбарларига тарифларни оптималлаштириш, хизматлар сифатини ошириш, юк ташишни ривожлантириш ва тегишли инфратузилмани замонавийлаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси соҳасида давлат-хусусий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш топширилди, дея хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати. 

Бундай кўрсатма Бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида транспорт соҳасини ислоҳот қилишга бағишланган видеоконференция шаклида йиғилишда берилди. 

Шунингдек, парвозлар жўғрофиясини кенгайтириш ва юк ҳажмини оширишнинг қониқарсиз динамикаси, шунингдек, ягона ривожланиш стратегиясининг ва кейинги ислоҳотларни амалга оширишнинг аниқ йўналишлари мавжуд эмаслиги кузатилаётган авиация соҳасида ҳам юзага келган вазият алоҳида муҳокама қилинди. Бу ҳолат жорий эпидемиологик вазият туфайли жорий йилнинг биринчи ярмида йўловчи рейслар ҳажмининг кескин тушиб кетиши ва миллий авиаташувчи даромадларининг сезиларли даражада пасайиши билан мураккаблашмоқда. 

Ушбу соҳада ҳам ечими Ўзбекистон авиация соҳасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш учун зарур шарт ҳисобланган муаммоли масалалар аниқланди: аэропортлар ўтказиш қувватининг етишмаслиги, хизматлар ривожланишининг паст даражаси, мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган авиация техник маҳсулотлари ва товар-моддий қийматликларни импорт қилишда фуқаро авиацияси корхоналарининг ҳаражатлари шунингдек, бошқа мамлакатларга нисбатан техник хизмат кўрсатиш ва ёқилғи қуйиш маҳсулотларига ўрнатилган юқори нархлар.

Эслатиб ўтамиз, 1 августдан маҳаллий аэропортларда "Очиқ осмон" режими жорий этилди. Хорижий авиакомпаниялар учун Ўзбекистон резидентлари бўлган авиакомпаниялар учун бир хил тариф ва тўловлар қўлланилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан