Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Uzbekistan Airways келаси 2 ой давомида ҳам авиақатновлар тикланмаслигини маълум қилди
30.04.2020 09:37,  
565

Uzbekistan Airways халқаро ва маҳаллий авиақатновлар учун йўловчилар чиптасини сотишни 30 июнга қадар тўхтатди. Ушбу муддат Республика махсус комиссияси қарори билан ўзгартирилиш ҳам мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати “Газета.uz”га маълум қилган.

Компания маълумотига кўра, пандемия сабабли 30 июнга қадар ишлатилмаган авиачипталар пул маблағлари ҳеч қандай жарима ёки тўловларсиз қопланади (ишлатилмаган маршрутлар бўйича YR тўлови ҳам қайтариб берилади).

Авиачипта эгалари бир маротаба чипта муддати тугамайдиган вақтгача учиш санасини бепул тарзда кўчиришлари мумкин бўлади. Бронь қилиш қўшимча тўловларсиз мавжуд классларга амалга оширилади.

Маршрутларни ўзгартиришга қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

  • тариф ва тўловлар расмийлаштирилган авиачиптадан фарқ қилган тақдирда, амалдаги тариф ва тўловлар бўйича ҳисоб-китоб қилинган ҳолда;
  • янги маршрутлар бўйича бронь қилиш мавжуд классларга ва авиачипта нархининг тафовутини қайтариш шарти билан амалга оширилади;
  • учиб келиш ва учиб кетиш пунктларининг навбатини ўзгартириш учун, йўловчилар учун тўловлар ошган вазиятда, авиачиптани қайтадан расмийлаштириш керак бўлади.

Авиачипталар қайта расмийлаштирилганда, йўловчилардан валюта курслари бўйича тафовутни талаб қилинмайди.

Компания матбуот хизматининг аниқлик киритишига кўра, 30 июндан кейинга саналарга авиачипта сотиб олиш мумкин — карантин чоралар узайтирилганда, пул маблағлари авиачипта эгаларига қайтарилади.

“Ўзбекистон почтаси” 20 апрелдан бошлаб авиапочта юбориш хизматини қисман тиклаган эди. Бундан ташқари юк ташувчи авиақатновлар ҳам давом этмоқда.

Чартер рейслари бўйича қарор республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинади, дея таъкидлаган компания вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан