Uzbekistan Airways Японияга рейсларни вақтинча бекор қилмоқда

Uzbekistan Airways Японияга рейсларни вақтинча бекор қилмоқда

Xalq so'zi

Ўзбекистон чет давлатлардаги вазиятни диққат билан кузатиб бориб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларни кўрмоқда. Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ «Uzbekistan Airways» АЖ Японияга жўнайдиган қатновларни бекор қилиши ҳақида хабар берди. Бу ҳолат ушбу давлатда санитария-эпидемиология ҳолати яхшилангунига қадар давом этади. Ушбу давлатлар орасидаги авиақатновлар 2020 йилда тўхтатилган эди.

Uzbekistan Airways учун Токио қатновлари устувор ҳисобланиб, Ўзбекистондан Японияга авиақатновлар 20 йилдан ортиқ муддат давомида амалга оширилиб келинган. Авиакомпания вакиллари қилган ҳаракатларининг шарофати билан сўров ошиб борган ва мавсумда нафақат мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, балки Япониянинг турли шаҳарларига ҳам барқарор йўловчилар юкламасини таъминлашни уддалашди.

"Ўзбекистон ва Япония орасидаги мунтазам авиақатновлар мамлакатлардаги эпидемиологик вазият барқарор бўлганидан кейин 2022 йилнинг баҳор-ёз навигация даврига режалаштирилган" дейилади Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабарида.