Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Uzcard фирибгарлик ҳолатлари ҳақида огоҳлантирди
30.05.2022 17:06,  
2

Uzcard аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бир марталик ёрдам пули тўланиши тўғрисидаги хабар фонида фирибгарлик схемалари кучайганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Президент фармони асосида ўтказилган ёрдам бир марталик пул ўтказмаларини назарда тутади. Тўловлар фуқаролардан қўшимча маълумот талаб қилмасдан, автоматик тарзда — худди пенсия ва нафақалар одатда тўланадигани каби — амалга оширилиши керак эди.

Компаниянинг таъкидлашича, бу тўловни ўз карталарига олиш учун фирибгарлар турли хил ҳаволаларга ўтишни ва тасдиқловчи СМС-кодини тақдим этишни таклиф қилишади.

Ўз навбатида, Uzcard фойдаланувчилардан ҳушёр бўлишни ва фақат расмий ахборот манбаларига ишонишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Унга кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

а) ёшга доир ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 300 минг сўмдан;

Тошкент шаҳрида — 400 минг сўмдан;

Шунингдек, республика бюджети ҳисобидан бошқа органлар орқали пенсия олувчиларга тегишли вазирлик ва идоралар томонидан мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган шартларда ва миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

б) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан