Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UZCARD'нинг давлат улуши 210 млрд сўмга сотилди
13.10.2022 13:58,  
80

Аввалроқ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан "Ягона умумреспублика просессинг маркази" (UZCARD)нинг 75% давлат улуши яна хусусий қўлларга ўтгани маълум бўлганди.

2022 йил март ойида хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, компаниянинг устав капиталидаги тегишли 75% улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилганди.

Август ойида агентлик "UZCARD"нинг давлатга тегишли улушларини хусусийлаштириш жараёни бошлангани ҳақида хабар берди.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, 4 нафар иштирокчи — Камрон Акбаров, Тимур Азадов, Обид Агзамходжаев, Мансур Усманов томонидан ҳар бирига 18,75%дан компаниянинг устав капиталидаги давлат улуши сотилган.

Олди-сотди шартномалари бўйича иштирокчилар билан 210,1 млрд сўмга шартнома имзоланган.

Натижада жорий йилнинг центабр ойида "Давактив"нинг хусусийлаштириш жамғармасига келиб тушган мазкур маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан