Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UZMOBILE 5G технологиясини синов тариқасида ишга туширди
19.09.2019 09:47,  
300

Янги авлод тармоқларини жорий этишга тайёргарлик жараёнида «Ўзбектелеком» АК UZMOBILE тармоғида синовдан ўтказиш учун 5G технологияси бўйича таянч станцияларнинг дастлабки тўпламларига эга бўлди. Жорий йилнинг 14 сентябр куни ускуналар ўрнатилди ва дастлабки синовдан ўтказиш учун фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

5G тармоқларининг ускуналари «кўплаб ноортогонал (номутаносиб) кириш ва Massive-MIMO» каби энг замонавий технологияларни қўллаш туфайли кўпроқ ўтказиш қобилиятини таъминлай олади.

5G авлод таянч станцияларини синовдан ўтказишNSA (Non StandAlone) тармоқ архитектураси қўлланилган ҳолда 6 Гигагерц (ГГц)гача частоталар оралиғида амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа 5G тармоғини ташкил этиш босқичларидан бири бўлиб, операторнинг мавжуд инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади ва келажакда у янада ривожланган, операторга нафақат юқори тезликка, балки тармоқдаги жуда паст кечикиш даражасига (тахминан 1 миллисекунд) эришиш имконини берувчи архитектура - SA (StandAlone)га такомиллаштирилиши керак.

5G технологиясининг жорий этилиши UZMOBILE Миллий уяли алоқа операторига ўз абонентларига 1 Гбит/с ва ундан юқори тезликда Интернетдан фойдаланиш имкониятини беради. Янги 5G технологиялари бир вақтнинг ўзида битта таянч стансисининг кўп сонли абонентларига хизмат кўрсатишга имкон беради ва бу билан ушбу технологияни, биринчи навбатда, аҳолиси кўп бўлган жойларда кенгайтириш ошириш учун асосий омил ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан