Узоқ муддатли истиқболда энг муваффақиятга эришадиган компаниялар рейтинги аниқланди

Узоқ муддатли истиқболда энг муваффақиятга эришадиган компаниялар рейтинги аниқланди

Fortune журнали узоқ муддатли истиқболда муваффақиятга эришиши кутилаётган компанияларнинг ҳар йилги анъанавий рейтинги Future 50’ни эълон қилди.

Рейтингнинг биринчи поғонасида Workday компанияси турибди. Ахборот технологиялари саноатидаги компания биргина ўтган йилнинг ўзида 2.8 млрд. $лик даромад кўрган. Fortune компания қиймати яқин уч йил ичида ўртача 35% ўсиб бориб, бозор қиймати 40 миллиард долларга етиши ҳақида башорат қилмоқда.

Иккинчи ўринда ўзининг тўлов тизимига эга Square компанияси турибди. Ўтган йили акцияларининг нархи 16 %га пасайган бўлса-да, аммо 2018 молиявий йили компанияга 3.3 миллиард доллар даромад келтирган. Тўлов тизимидан ташқари ширкат биткоин билан савдоларни ҳам кўпайтирган.

Учунчи поғонада булутли технологиялар билан ишловчи servicenow компанияси жой олган. Бозор баҳоси 49 миллиард доллар бўлган бу компанияда 9382 киши фаолият олиб боради.

Тўртинчи поғона Хитой ширкати эгаллаган. 2011 йил Нингде (Хитой)да асос солинган Contemporary Amperex Technology (қисқача CATL) ширкати дунёдаги электрокарларга батарейка етказиб берувчи компания ҳисобланади. Компания мижозлари орасида Volkswagen, BMW, Honda ҳамда бир қанча Хитой автомобилсозлик заводлари мавжуд. У кодлар билан ишлаш технологиялари бўйича Toyota билан ҳамкорлик қилмоқда. Бозор баҳоси 21.3 миллиард доллар.

Бош штабквартираси Швециянинг Стокголм шаҳрида жойлашган Spotify technology бешинчи поғонадан жой олган. У мусиқа саноатида фаолият юритади. Компания ўзи учун бозор қилиб Ҳиндистон ҳамда Лотин Америкасини танлаган.

Atlassian IT саноатидаги яна бир корхона бўлиб, бозор баҳоси 30 миллиард доллар. Австралияда жойлашган компания анъанавий савдо моделидан воз кечган. Бунинг ўрнига "онлайн таргетлаш" усулида бозорни тадқиқ этишади.

Ташкил топганига ҳали 10 йил бўлмаган, лекин шу вақт ичида Хитойнинг энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлишга улгурган Xiaomi еттинчи ўринда. Компания ҳозирда Хитойда, Ҳиндистонда ишлаб чиқариш линияларига эга. Ҳиндистон бозорида етакчи, Самсунгнинг Хитой бозоридан сиқиб чиқарган техногигантлардан биридир.

Саккизинчи ўринда Хитойдаги Осиёнинг энг катта онлайн саёҳат агентлиги Ctrip.com лойиқ деб топилган. Компаниянинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 210 миллион кишини ташкил этади.

Тўққизинчи ўринда Salesforce ширкати. Компанияни дастурий таъминот саноати келажагини кашф қилди. Ҳозирда у булутли технология ёрдамида мижозларни кузатиш дастурларини таклиф қилишмоқда. Маълумотлар базасини бошқарадиган database.com брендига эгалик қилади.

Vertex Pharmaceuticals рўйхатнинг кучли ўнлигига кирган ягона биотехнология компанияси саналади. Бозор баҳоси 43 миллиард долларни ташкил этади. Яқинда қандли диабетни даволаш бўйича янгича ёндашувни таклиф қилган Semma Therapeutics стартапини ўз таркибига қўшиб олди.

Fortune журнали рўйхатни тузишда компутер дастури ёрдамида 12 та фактор бўйича 1000 дан ортиқ йирик компанияларни таҳлил қилади.