Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Узоқда яшайдиган абитуриентлар стадионларга келиши учун автобуслар ажратилиши мумкин
13.08.2020 14:53,  
96

2020/2021 ўқув йили ва имтиҳонлар ташкил этилиши билан боғлиқ мавзуларда АОКА штабига аҳолидан келиб тушаётган саволларга Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоевнинг жавоблари:

Савол: Кириш имтиҳонлари барвақт бўлса, камига биз вилоят марказига узоқдан борамиз. Абитуриентларни олиб бориб-олиб келиш учун автобуслар йўлга қўйилса бўлмайдими? Таксилар ҳам қимматлайди ўша куни...

Жавоб: Тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан тест синови ўтказиладиган объектлардан узоқда жойлашган туманлардан абитуриентларни олиб келиш ва жойига етказиш бўйича жамоатчилик транспорти қатновларини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда.

Савол: Карантин ҳудудида сақланаётган абитуриентлар қандай имтиҳон топширади?

Жавоб: Тест синовлари фақат белгиланган очиқ майдонларда ўтказилади. Агар абитуриент карантинда бўлса, тест синовларида иштирок эта олмайди.

Савол: Бу йил 2020/2021 олий ўқув юртига киришда касб-ҳунар коллежи ва лицей китобларидан тестлар бўладими? Бу йил коллеж дарсликларидан савол тушмайди деган гаплар юрибди?

Жавоб: Тест топшириқлари Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида тавсия этилган дарсликлар рўйхатида мавжуд китоблардан тузилади. Бунда ҳар бир фан бўйича дарсликлар турлича. Тест топшириқлари қайси дарсликлардан тузилишини расмий сайтимиздан кўришингиз мумкин.

Қайд этиш керакки, ҳукумат кўрсатмасига мувофиқ 2017 йилдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва 11 синф дарсликлари негизида умумий ўқув дастури шакллантирилган. Ҳозир унда бошқа китоб, унисида бошқа дарслик, деб бўлмайди. Соддалаштириш мақсадида уларнинг барчаси умумий дастур асосида тузилган

Савол: Имтиҳонлар 2 сентябрдан бошланиши ва 14 кун давом этиши айтилди. Касбим ҳамшира ва мен 1 сентябрь куни карантинда ишлаш учун шифохонага кираман, 14 кун ўша жойда бўламан. Имтиҳонда қатнаша олмайманку, бунда қанақа чора кўриш мумкин?

Жавоб: Агар абитуриент карантин зонада ишлаётган бўлса, тест синовларида иштирок эта олмайди. У агар касалланмаган бўлса, ё ишни, ё тест топширишни танлаши керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан