Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вадим Абрамов Фаластин билан ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди
19.11.2019 13:11,  
521

ЖЧ-2022 саралаши доирасида 19 ноябрь куни «Пахтакор» марказий стадионида ўтказиладиган Ўзбекистон — Фаластин учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов қатнашди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

«Қанчалик муҳим ўйин эканлигини ҳамма билиб турибди. Ўз майдонимизда ғалаба қозонишимиз шарт. Жуда масъулиятли ўйин. Эртага ғалаба қозониш ва кейинги йилги учта баҳсга хотиржам тайёргарлик кўриш керак. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор. Шу боис охиригача курашамиз», — дейди Абрамов.

Хабарингиз бор, МТЖ бундан олдинги ўйинда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди. Абрамов ушбу мағлубият ҳақида саволга жавоб берди.

«Мантиқсиз голлар ўтказдик. Дунёдаги исталган жамоа кўп ҳужум қилса ҳимояда бўш зоналар пайдо бўлади. Бу футбол. Тўғри бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Фаластин оддий ва эффектив футбол ўйнайди. Баланд бўйли ҳимоячига тўп узатилади ва ҳужум бошланади. Рақибга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтираяпмиз.

Бу футболчилар профессионал. Майдонга тушиб ғалаба қозониш керак, мухлисларга қувонч бағишлашлари лозим. Фаластинга биринчи ўйинда ютқазгандик, шу боис қарзни қайтариш керак", деди МТЖ бош мураббийи.

Абрамов шунингдек футболчиларнинг саломатлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«Кримец шамоллаб қолди ва афсуски Фаластин билан ўйинни ўтказиб юборади. Уни Фаластинга қарши ўйинда майдонга туширмоқчи эдик. Рақиб сафида бўйдор ҳужумчи бор. Энди буни ўйлаб кўрамиз».

Журналистлар шунингдек Одил Аҳмедовни иккинчи таймда майдонга тушириш ва Суюновдан тажрибалироқ дарвозабон топиш бўйича ҳам мурожаат қилдилар.

«Одил Аҳмедовга келсак, ўз вақтида Шацкихни кўп танқид қилишарди. Нимага биласизми? Сабаби терма жамоа ютқазса энг биринчи етакчилар танқид қилинади. Масалан, Аргентина ютқазса Мессини танқид қилиб ташлашади. Элдорбек Суюнов айни пайтда терма жамоанинг биринчи рақамли посбони. Келинглар бу циклни тугатиб олайлик. У ҳали дарвозабонлар учун ёши анча ёш. Кимни таклиф қиласиз? Ботирали Эргашев? Ўткир Юсупов? Ҳозир анча дарвозабонларни санашингиз мумкин, кейинги сафар бошқа дарвозабонларни чақирсак яна бошқа 3−4 нафар футболчини таклиф қиласизлар», — деди Абрамов.

Вадим Абрамов шунингдек асли ўзбекистонлик бўлмаган, аммо айни пайтда миллий чепионатда ўйнаётган футболчиларни маҳаллийлаштирган ҳолда, терма жамоага таклиф қилиш борасида ҳам фикр билдирди.

«Биласизми, бутун дунёда шундай қилишмоқда. Мен терма жамоамизга ҳақиқатдан ҳам ёрдам бера оладиган футболчиларни маҳаллийлаштиришга ижобий қарайман. Масалан, «Навбаҳор»да ҳимоячи Игорь Голбан ва «Пахтакор»да Драган Черан», — деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан