Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вакцина сабаб миллиардерга айланган бойвачча
24.10.2022 12:02,  
83

Сайрус ПОНАВАЛА – (1941 йилда туғилган) ҳиндистонлик миллиардер бизнесмен, дунёдаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи ҳинд биотехнология компания бошлиғи.

Ҳиндистондаги Серум институтини ўз ичига олган Cайрус Понавала гуруҳининг раиси ва бошқарувчи директори. 2022 йилда у 24,3 миллиард долларлик бойлиги билан Ҳиндистоннинг бойлар рўйхатида 4 ўринни эгаллади. У Hurun Global соғлиқни сақлаш ташкилоти ичида  бойлар  рўйхатидаги 1 ўринни эгаллади (2022).

Понавала 1966 йилда Ҳиндистоннинг Серум институтига асос солган ва уни дунёдаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи ташкилот сифатида (дозалар бўйича) қурган. Серум ҳар йили қизамиқ, полиомиелит ва гриппга қарши бир қатор вакциналарнинг 1,5 миллиард дозасини ишлаб чиқаради.

Cайрус Понавала Парси оиласида туғилган, у от чорвадори бўлган Соли Понаваланинг ўғли. Сайруснинг отаси  2010 йилда вафот этган. Сайрус Виллу Понавала билан турмуш қурган. Уларнинг Адар исмли ўғли бор, у ҳозирда Ҳиндистон Серум институтида бош директор бўлиб ишлайди.

Сайрус Понавала тиббиёт соҳасига қўшган ҳиссаси учун, Ҳиндистон ҳукумати томонидан 2005 йилда мукофотланди.

2007 йил ноябрь ойида соғлиқни сақлаш ва ҳаёт фанлари бўйича Ernst & Young “Йил тадбиркори” билан мукофотланди.

  2015 йил февраль ойида Ernst & Young Ҳиндистонда йилнинг энг яхши тадбиркори.

 2018 йил июнь ойида Массачусетс университети тиббиёт факультетининг фахрий доктори унвони совриндори бўлган.

2019 йил июнь ойида Оксфорд университетининг фахрий доктори унвони билан тақдирланди.

 2021 йил август ойида  Lokmaniya Tilak  Миллий мукофоти билан тақдирланди.

 Сайрус 2022 йилда Ҳиндистон ҳукумати томонидан COVID-19 даврида вакциналар ишлаб чиқаришга қўшган ҳиссаси учун, савдо ва саноат соҳасида катта мавқега эга бўлди.

 2019 йил май ойида Понавала Наум Коен билан ҳамкорликда Украинага бепул эмлаш учун 100 минг доза қизамиқ вакцинасини етказиб беришни таклиф қилгани хабар қилинган эди.

Бугунги кунда Сайрус Понаваланинг 18,1 миллиард доллар жамғармаси мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан