Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Валдай” халқаро мунозара клуби экспертлари Самарқандда йиғилмоқда
9.11.2019 18:07,  
110

“Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилаётган конференция эртага – 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида ўз ишини бошлайди.

“Марказий Осиё ва Евро Осиё: глобал тартибсизликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ҳамкорлик” мавзусидаги бу йилги конференцияда иштирок этиш учун Самарқандга ўндан ортиқ хорижий мамлакатдан экспертлар, сиёсатшуносларнинг келиши давом этмоқда.

“Валдай” клубининг Самарқанддаги анжуманида 11 та давлатдан, жумладан Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон, Тожикистон, Германия, Франция, Япония ва Швециядан 70 дан кўпроқ эксперт иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистондан анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов, Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Қурманов, Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси Акмал Саидов иштирок этади. Экспертлар даражасида эса Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази директори Дониёр Қурбонов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази директори Шерзод Абдуллаев қатнашади.

Айни вақтда, вақтдан самарали фойдаланиш мақсадида Самарқандда бўлиб турган меҳмонлар учун шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий-маданий обидалар бўйлаб саёҳат ташкил этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан