Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Валюта биржасида Россия рубли билан ҳам битимлар тузилиши бошланди
3.04.2022 15:26,  
432

Ўзбекистон республика валюта биржаси савдоларида умумий ҳажми 80 млн Россия рублидаги битимлар тузилган.

Валюта биржа савдоларида Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги бўйича битимлар тузилиши бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон республика валюта биржаси (ЎзРВБ) матбуот хизмати хабар бермоқда.

24 март куни Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги (RUB/UZS_TOM инструменти) бўйича биржа савдолари муваффақиятли ўтказилган. Унда умумий ҳажми 80 млн Россия рублидаги битимлар тузилган.

ЎзРВБ валюта бозори иштирокчиларига қўшимча савдо имкониятларини яратиш мақсадида Россия рубли/сўм ва Хитой юани/сўм валюта жуфтликлари бўйича савдоларни йўлга қўйган эди. Мазкур валюта жуфтликлари бўйича савдолар иштирокчилари 2022 йил 31 майга қадар битимлар бўйича воситачилик мукофоти тўлашдан озод этилган.

Савдолар "Rhombus" платформасида ташкил этилган. Улар Т+1 режимида узлуксиз икки томонлама “метчинг” савдо усули бўйича ЎзРВБнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ўтказилган.

Таъкидланишича, биржа инструментлар қамровини янада кенгайтириш бўйича барча зарур чораларни амалга ошириш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан