Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Валюта бозоридаги умумий савдолар ҳажми 300 трлн сўмга яқинлашди
23.12.2022 13:39,  
37

Ўзбекистон валюта биржаси (ЎзРВБ) жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари бўйича бозорларнинг умумий шарҳини тақдим этди.

Унга кўра, ЎзРВБдаги умумий савдолар ҳажми 625,3 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86,1%га, бир ойда эса 13,8%га ўсган.

Мазкур даврда валюта бозоридаги умумий савдолар ҳажми 299 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан (187,2 трлн сўм) 1,6 баробар ошган.

Ўн бир ойда пул бозоридаги савдоларнинг умумий ҳажми 235,2 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткичга қараганда 87%га ошди ҳамда 125,7 трлн сўмни ташкил этди.

Жорий йилда давлат қимматли қоғозлари бозорида 81,3 трлн сўмлик қимматли қоғозлар жойлаштирилган бўлиб, ўтган йилги кўрсаткичга (21,3 трлн сўм) нисбатан 3,8 баробар ортган.

Аввалроқ, валюта фьючерслари бозорида маркет-мейкерлар фаолияти ташкил этилиб, "Капиталбанк" ва "Ипак Йўли" банклари бу мақомга эга бўлганди.

Шунингдек, ЎзРВБ савдо платформасида бирламчи дилерлар ўртасида давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича биринчи аукцион савдолари ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан