Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Валюта котировкаси нима?
28.09.2022 07:10,  
359

Котировка - бу хорижий валютанинг миллий валютадаги нархи. Бир валюта бирлигининг бошқасига нисбатан курси бевосита аниқланмаган тақдирда, талаб ва таклифга мувофиқ биржада котировка кросс-курс орқали аниқланади.

Кросс-курс нима?

Кросс-курс - бу икки валюта қийматининг ўзаро нисбати бўлиб, уларнинг учинчи валютага нисбатан курслари орқали аниқланади.
Амалда, кросс-курсни ҳисоблаш қуйидагича бўлади. Фараз қилайлик, Хорватия кунасининг ўзбек сўмига нисбатан курсини билмоқчимиз. Ўзбекистон банки куна қийматини белгиламайди, шунинг учун сиз кросс-курсдан фойдаланишингиз керак. Хорватия миллий банки кунанинг долларга нисбатан курсини (USD/HRK), Ўзбекистон банки эса ўз навбатида сўмнинг долларга нисбатан курсини (USD/UZS) ўрнатади. Ушбу курсларни бир бирига (USD/UZS ни USD/HRK) бўлиш орқали, кунанинг сўмга нисбатан курсини аниқлаш мумкин. Масалан, 18.03.2020 йил ҳолатига долларнинг сўмга нисбатан курси 9520.34 сўм (1 АҚШ доллари – 9520.34 сўм) ҳамда долларнинг кунага нисбатан курси 6.97 (1 АҚШ доллари - 6.97 куна) бўлган. Шу куни кунанинг сумга нисбатан қиймати қуйидагича бўлган:

(9520,34 USD/UZS) / (6,97 USD/HRK) = 1365,90 HRK/UZS

Бреттон-Вудс тизимидан олдин (валюталар курсларини АҚШ долларига боғлаш), “Олтин стандарт” тизимидан фойдаланилган (давлатлар томонидан миллий валюталарни расмий равишда олтинга боғлашга асосланган халқаро валюта тизими бўлиб, бунда Марказий банклар миллий валюталарни олтинга айирбошлаш орқали сотиб олиш ва сотиш мажбуриятини олган), тарихда икки маротаба амал қилган (1880-1914 ва 1925-1931 гача).

1971-1978 йилларда Бреттон-Вудс тизими ўрнини эркин валюта савдосига (эркин валюталар конвертацияси) асосланган Ямайка валюта тизими эгаллади.

Валюта коди – бу дунёдаги валюталар учун умумий қабул қилинган белги бўлиб, у учта ҳарфдан иборат бўлади. Бу валюталарни матнлар ва электрон таблоидларда қисқа ва аниқ акс эттиришни осонлаштиради.

Дунёдаги энг қиммат валюта:

Қувейт динари

Динар кувейтский Кувейский динар

Валюта коди - KWD

Қувайт - катта бойликка эга бўлган кичик мамлакат. Валютасининг юқори қиймати нефт маҳсулотларининг жаҳон бозорига сезиларли даражада экспорт қилиниши билан изоҳланади.

Дунёда энг кўп ишлатиладиган валюта:

АҚШ доллари

Доллар Доллар США

Валюта коди – USD

Американинг жаҳон бозорида етакчилиги туфайли унинг валютаси "жаҳон захира валютаси" унвонига эришди. Бошқа сўз билан айтганда, дунёнинг исталган бурчагида АҚШ долларини ишлатсангиз бўлади ва уни қабул қилишади.

Дунёдаги энг қадимги ва ҳали ҳам ишлатиладиган валюта:

Фунт стерлинг

funtsmall funt2small

Валюта коди – GBP

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан