Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Валюта нима ва у қандай ишлатилади?
27.09.2022 14:50,  
153

Валюта - давлатнинг пул бирлиги бўлиб, пул тизимининг асосий элементи ҳисобланади. У муомаладаги қонуний тўлов воситаси бўлиб, товарлар қийматининг ўлчови, ҳисоблаш ва тўлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Ҳар бир мамлакат ўз миллий валютасига эга. Айни пайтда ер юзида 250 дан зиёд давлат бор. Улардан 195 таси мустақил мамлакатлар, қолганлари эса ноаниқ ёки махсус мақомга эга. Дунёда 160 га яқин валюта мавжуд.

Валюта конверсияси - бир мамлакат валютасини бошқа давлат валютасига айирбошлашдир. Ушбу айирбошлаш бошқа мамлакатларга саёҳат қилиш, хорижий фирма ва компаниялар билан савдо-сотиқ қилиш ва хорижий онлайн-дўконлардан товарлар сотиб олиш имконини беради.

Валюта айирбошлаш тўловларни жўнатувчи ва қабул қилувчи банкларнинг курсида амалга оширилади. Айирбошлаш учун комиссия олиниши мумкин. Чет эл валютасида тўловни амалга оширишдан олдин, айирбошлаш курси ҳамда комиссион тўловларга аниқлик киритинг.

Эмитентга қараб (валютани муомалага чиқарувчи):

Миллий валюта - муайян давлатнинг валютасидир (сўм, доллар, евро, рубль ва бошқалар). Мазкур давлат ҳудудида фойдаланиш мақсадида Марказий банк томонидан муомалага чиқарилади.

Хорижий валюта – хорижий давлатларда муомалада бўлган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланган валюталар, шунингдек, кредитлаш ва тўловларни амалга ошириш воситалари (банкноталар, ғазна билетлари, тангалар, чеклар, векселлар);

Жамоавий валюта - бу маълум бир давлатлар гуруҳи ва халқаро ташкилотлар томонидан молиявий амалиётларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган валютадир. Масалан, 1999 йилнинг 1 январида Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари ягона валюта – Еврони нақдсиз шаклда, 2002 йилнинг 1 январидан эса банкноталар ва тангалар кўринишида муомалага киритдилар.

Қандай турдаги конвертация мавжуд:

Эркин конвертация бўладиган – бошқа валюталарга алмаштириш жараёнида ҳеч қандай чекловлар мавжуд бўлмаган валюта. Бу каби валюталарга эгалик қилувчи давлатлар ушбу валюталар билан амалиётларни бажаришга ҳеч қандай тўсиқлар қўймайди. Бундай валюталарга АҚШ доллари, евро, Швейцария франки, Британия фунти, Япония йенаси ва бошқалар киради.

Конвертация бўлмайдиган валюта - мамлакат ҳукумати томонидан валюталарни сотиш ва сотиб олишга ёки бошқа операцияларни амалга оширишга чекловлар ўрнатилган бўлади. Бу Шимолий Корея вони ва Куба песоларидир. Бундай пуллар муомаласига фақат мамлакат ичида рухсат этилади.

Қисман конвертация бўладиган валюта – булар эмитент мамлакатдан ташқарида муомаласи чекланган миллий банкноталардир. Масалан, Ўзбекистонда сўм қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Мамлакат ташқарисида эса сўмни айирбошлаш бўйича чекловлар мавжуд бўлиб, фақат айрим хорижий валюталарга айирбошланиши мумкин.

Масалан, бир киши Малайзияга сафар қилмоқчи ва унинг Малайзия рингитига алмаштирмоқчи бўлган маълум миқдордаги ўзбек сўми бор, лекин Малайзиянинг валютаси камёб валюта бўлиб, уни банкларда сотиб олиш имконияти йўқ. Бунинг учун ўзбек сўмини, масалан, АҚШ долларига алмаштириш керак. Малайзияга келгач, эркин алмаштириладиган валюта бўлган долларларни Малайзия рингитига бемалол алмаштириш мумкин. Бу ҳолат қисман конвертация қилинадиган валюталарни айирбошлашга мисол бўла олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан