Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вақти келиб, ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 доллар эквивалентига етказамиз – Шавкат Мирзиёев
31.08.2020 12:54,  
741

Бугун Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбирда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

«Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда »Янги Ўзбекистон" ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир.

Ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.

Агар биз мактабгача таълим, умумий таълим, олий таълимни ривожлантирсак албатта, учинчи Ренессансга эришамиз. Танамизда буюк боболарнинг қони бор, фарзандларимизда бунга 100 фоиз билими ҳам, ғайрати ҳам бор. Фақат биз уларга имконият яратишимиз керак.

Сўнгги 4 йилда мамлакатимизда 44 та янги олий таълим муассасалари ташкил этилди. Йил охиригача яна 43 та очилади. Бу кўрсаткичлар ёшларимизнинг, ота-оналарнинг эртанги кунга ишончидан дарак беради. «Давлат шароит яратяпти, мен фарзандимни ўқитаман, камолини кўраман» демоқда.

Бу йил 1,5 млн ўғил-қизларимиз ўқишга ҳужжат топширди. Келинглар, уларга имтиҳонларда омад ва зафарлар тилайлик.

Ота-она мактаб жамоасидан қачон рози бўлади? Қачонки мактабга, таълим тизимига ишонса. Вақти-соати келади, ўқитувчилар ойлигини 1000 доллар эквивалентига етказамиз. Таълимни, ўқитувчини обрўсини кўтарсак, мактаб остонасини «СИЗ» десак, албатта йиллар ўтиб ҳозирги 1-синф ўқувчиси эртага Улуғбек, Ибн Сино, Беруний бўлади. Мен бунга ишонаман" - деди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан