Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вашингтон ва Аляска штатларидаги кокусларда Ҳиллари Клинтон мағлубиятга учради
27.03.2016 13:12,  
2

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзодликка даъвогар сенатор Берни Сандерс собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни ортда қолдириб, Вашингтон ва Аляска штатларидаги кокусларда ғолиб чиқди. деб хабар бермоқда "Reuters"

Иًкки мағлубиятига қарамай Клинтон жами 2383 делегатдан 1711 делегатнинг овозини йиғишга муваффақ бўлиб турибди.

Вашингтондаги кокусларда Сандерс овозларнинг 72,1, Клинтон эса 27,7 фоизини тўплаган. Аляскада эса сенатор 78,7, Клинтон 21,3% овоз олди. Энди икки даъвогар Гавайи штатидаги кокусда ҳам беллашади.

Эслатиб ўтамиз Cандерс тўплаган умумий овозлар кўрсаткичи 952 делегатни ташкил этмоқда.

Демократик партиянинг июлда бўлиб ўтадиган съездида делегатлар томонидан АҚШ президентлигига ягона номзод сайланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан