Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вашингтонда сайлов ислоҳотини талаб қилаётган намойишчилар тарқатилди
12.04.2016 11:05,  
2

Вашингтондаги Капитолия биноси олдида полиция 11 апрель куни сайлов ислоҳоти талаби билан намойиш ўтказаётган 400 дан зиёд норозини қўлга олди, бу хақда Reuters хабар беради.

АҚШ пойтахтидаги акция қатнашчилари сайловларни эркин ва ҳалол ўтказишни талаб қилиб чиққанлар.

Норозилар “Бир киши – бир овоз” ва “Сиёсатда пулга ўрин йўқ” дея қичқирганлар.

Полиция норози оломонини ҳибсга олинган ва қўлларига пластик кишан тақиб, автобусларга жойлаштирганлар.

Капитолия полицияси ўз ҳаракатини норозилик намойишининг ноқонунийлиги билан изоҳлаган.

11 апрель кунги намойиш “Демократик баҳор” номи остидаги акциялар доирасида ўтказилган.

Қатор нуфузли ахборот агентликларининг хабар қилишича, тадбир иштирокчилари АҚШ Конгрессини “сиёсатда катта пул коррупцияси”ни тўхтатиш ҳамда эркин ва адолатли сайлов имкониятини таъминлаш учун зудлик билан чора кўришга чақирмоқдалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан