Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат, монополь маҳсулотлар, бензин ва кўмир нархлари бўйича қарор қабул қилиши кутиляпти
9.12.2022 11:45,  
90

Айни кунларда АИ-80 маркали бензин нархининг ошганлиги аҳоли орасида танқидий муҳокамаларга сабаб бўлаётганлиги ва бунга қарши ҳуқуқий таъсир чоралари етарлилиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Тез кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг нархларини назорат қилиш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди. 

Мазкур қарор лойиҳасига асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси:

45 турдаги юқори ликвидли ва монополь маҳсулотлар (бензин, кўмир, металл, цемент ва ҳоказо);

10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол маҳсулотлари (ун, гўшт, нон, шакар, ўсимлик ёғи ва ҳоказо) нархларининг асоссиз оширилмаслигини назорат қилади.

Мазкур вазифани бажариш учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси:

ушбу маҳсулотлар нархларининг ўзгариш динамикасини мониторинг қилади, уларнинг тебранишига таъсир этган омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилади;

нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар ҳолатларини аниқлаш учун белгиланган тартибда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита киради ҳамда омбордаги мавжуд захираларини хатловдан ўтказади;

хатловда аниқланган маҳсулотларнинг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритади;

тақдимнома ва кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаган тақдирда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан