Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазирлар Маҳкамасида коронавируснинг туризм соҳаси ривожига таъсири муҳокама этилди
6.03.2020 08:49,  
175

4 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси аъзолари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва туризм соҳаси субъектлари иштирокида Covid-19 – коронавируснинг Ўзбекистон туризм соҳаси ривожига таъсирини ўрганиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ташкил этилган тадбирда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва ушбу ҳудудлардаги соҳа тадбиркорлари, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, Отельерлар ассоциацияси, Ошпазлар, Рестораторлар уюшмалари раҳбарлари ва аъзолари қатнашди.

Ҳукумат аъзолари томонидан коронавирус тарқалишининг Ўзбекистонга кириб келиши олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида тадбиркорларга батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бирга, бугунги кунда туризм соҳаси субъектлари фаолиятида қайд этилаётган зарарлар, жумладан сайёҳлик гуруҳларини жалб қилиш билан боғлиқ муаммолар муҳокамага қўйилди.

Давлат идоралари ва бизнес вакиллари ўртасида ушбу муаммоларни оператив ҳал қилиш ҳамда ушбу йўналишда қўшимча имкониятларни излаш, долзарб муаммоларга тезкор ечим топишга доир муҳокамалар олиб борилди. Тадбир доирасида хусусий сектор вакиллари ушбу масала юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Тадбир сўнгида коронавируснинг соҳага таъсирини пасайтириш юзасидан тезкор чора тадбирлар режаси қабул қилинишига келишиб олинди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон энг хавфсиз, шунингдек коронавирусдан холи мамлакатлар қаторида қайд этилмоқда. Бу эса нафақат ташқи, балки ички туризмни янада ривожлантириш учун муҳим омил сифатида хизмат қилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан