Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазирлар Маҳкамасида янги тайинловлар амалга оширилди
20.05.2022 13:27,  
167

Ҳукумат фармойиши билан (248-F-сон, 19.05.2022 й.) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига тайинловлар амалга оширилди.

Ўткир Ортиқбоевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг Мактаб таълими ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг таҳлили ва мониторинги буйича бош мутахассиси этиб;

Бунёдбек Улуғбекович Маматюсупов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Оила ва хотин-қизлар масалалари котибиятининг Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва касб-ҳунарга ўқитиш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб тайинланди.

Назиржон Тоҳиржонович Назиров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Кўп квартирали уйларни бошқариш ва иссиқлик таъминотини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Акбар Ишпўлатович Ниёзов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Азимбек Ойбекович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекциясининг Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш, тармоқларда ва ҳудудларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан