Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Вазирлар Маҳкамасида янги тайинловлар амалга оширилди
13.04.2022 21:31,  
368

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг Ёшлар ишлари шуъбасига мудир тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарори (12 апрель, 2022 йил. № 174) билан Учкун Тиловович Худаяров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг Ёшлар ишлари шуъбаси мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари шуъбасининг Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига ҳам шуъба мудири тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарори (12 апрель, 2022 йил. № 175) билан Зафар Шахатамович Тухтаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғликни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шуъбаси мудири этиб тайинланди. У шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг Ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан озод қилинди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан