Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазирлик: Хавфсизлик нуқтаи назаридан 21 декабр куни барча талабалар турар жойлари ёпилади
19.12.2019 17:58,  
258

Бир неча соат аввал блогер Хушнудбек Худойбердиев Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ушбу хабарга эътибор қаратишини сўраб, пост қолдирди. Постда бир талабанинг қуйидаги изоҳлари келтирилган эди:

“Ака ассалому алайкум... Саволим бор: агар эртага расман таътил бошланадиган бўлса, унда нима учун талабаларни ётоқхонадан бугун чиқиб кетишларини талаб қилишяпти? Бу қанчалик қонуний? Ахир, монополия туфайли, вилоятлик талабалар учун (чипталар) 19, 20, 21 ҳатто 22 - декабрга ҳам 1 ой олдин тугаган эди. У бечоралар нима қилишади энди? Агар уларни бошқа жойда туриш учун шароитлари бўлганида, ётоқхонада туришмаган бўлар эди, назаримда. Илтимос, жавоб беринг. Гуруҳдошларим сарсон”.

Кечроқ саналарга билет олган талабаларни ётоқхонадан чиқариб юбормаслик ҳақида умумий топшириқ берилса ва бу бўйича вазирлик расмий муносабат билдирса яхши бўларди, дея ўз постини якунлаган Хушнудбек.

Шундан сўнг, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу масала юзасидан расмий муносабат билдирди.

Вазирликнинг маълум қилишича, 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчилари қишки таътилга чиқишади.

Қишки таътил муддати талабаларга конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловларида иштирок этишлари учун ўзгартирилди.

Тошкент шаҳридаги талабалар турар жойларида 89 мингдан зиёд ёшлар истиқомат қилади. Муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва хавфсизлик нуқтаи назаридан 2019 йил 21 декабрь куни барча талабалар турар жойлари ёпилади.

Янги йил ва сайлов муносабати билан авиа ва темир йўл чипталарига талабнинг ортиши ҳамда бошқа узрли сабабларга кўра доимий яшаш манзилига кетишга кечикадиган талабаларга шароит яратилади. Талабалар турар жойида ҳеч ким сабабсиз чиқариб юборилмайди, деб таъкидлайди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан