Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда
25.01.2023 11:45,  
54

Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди (25.01.2023 йилдаги ПФ-14).

Фармонга мувофиқ:

а) штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм;

б) автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда.

Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш ҚАТЪИЙ тақиқланмоқда.

2. Ҳар бир вазирлик ва идора ўз фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштириш мақсадида 16та йўналиш бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини киритади. Унда, шу жумладан қуйидаги масалалар бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланади:

б) бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, давлат харидлари шаффофлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун тенг имкониятлар яратиш орқали давлат харидлари жараёнида рақобатни ривожлантириш;

в) тегишли соҳаларда давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш, 2023 йилдан бошлаб вазирлик 

ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотларининг айрим функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш;

г) тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш (уларга хизмат кўрсатиш, давлат томонидан субсидия тақдим этиш, имтиёз бериш 

ва бошқача тартибда қўллаб-қувватлаш) ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;

д) вазирлик ва идораларда ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар кесимида коррупция авж олган соҳаларда унинг ривожланиш сабаблари ва шартларини ўрганиш асосида ушбу соҳаларнинг ҳар бирига “ташхис қўйиш” ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш;

е) соҳага АКТни кенг жорий этиш, шу жумладан вазирлик 

ва идораларнинг иш жараёнини рақамлаштириш;

3. Вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланмоқда.

г) инспекциялар – 11 та.

4. Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда. Эндиликда:

а) таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма 7-19; бўлим 2-6; мутахассислар 1). Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди.

б) раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари 

ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 44/56 фоизни 

ёки Энергетика вазирлигида 41/59 фоизни ташкил қилмоқда;

в) вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда;

г) стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши мажбурий этиб белгиланмоқда.

Бунда, стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, коррупцияга қарши курашиш ва халқаро алоқалар бўлинмалари фақатгина вазирлик ва мустақил мақомга эга бўлган идорада ташкил қилиниб, ушбу йўналишларда улар ЯГОНА СИЁСАТНИ амалга оширади;

4.2) вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида:

а) таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади (бўлим 5+; шўъба 2-4; мутахассислар 1);

б) раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида 

1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Маданият вазирлигининг туман (шаҳар) бўлинмаларида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 63/37 фоизни ташкил қилмоқда.

5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан:

а) юридик мақомга эга бўлган жамғармалар ижро этувчи органларининг (дирекциялар, қўмиталар, департаментлар) фаолиятини тугатиш, уларнинг функцияларини тегишли вазирлик 

ва идораларга ўтказиш;

б) вазирлик ва идораларда хизмат автотранспортидан фойдаланиш тизимини аутсорсинг асосида ташкил этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан