Вазият оғирлашмоқда – ССВ яна антирекордни қайд этди

Вазият оғирлашмоқда – ССВ яна антирекордни қайд этди

Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 924 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 559 нафарга етди, COVID-19 дан 8 нафар бемор вафот этди.

2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 (+924) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 35 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 99 нафари Жиззах вилоятида,
  • 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 35 нафари Наманган вилоятида,
  • 94 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 89 нафари Фарғона вилоятида,
  • 47 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 559 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 123164 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874  нафарни ташкил қилди.