Венеция дунёда ягона эмас. Сув устида жойлашган энг гўзал 7 шаҳар (фото)

Венеция дунёда ягона эмас. Сув устида жойлашган энг гўзал 7 шаҳар (фото)

Венеция ўзининг тор кўчалари ва чиройли каналлари билан узоқ вақт сайёҳларни ўзига жалб қилди. Аммо сув устида қурилган шаҳар фақатгина Венеция эмас, жозибаси ҳамда чиройи у билан тенг шаҳарлар мавжуд, уларнинг аксарияти итлаян шаҳрининг машҳурлиги соясида қолмоқда. Most-beauty.ru мана шундай шаҳарлар рўйхатини тузди.

Брюгге - «Шимолий Венеция»

Ўрта асрларга хос жозибасини сақлаб қолган марказий ва чиройли каналлари билан Бельгиянинг Брюгге шаҳрини «Шимолий Венеция» деб аташади. Бу ерда турфа рангли гондолалар (Венециянинг эшкакли қайиқлари) йўқ, бироқ агар сайёҳлар хоҳлашса, оқ рангдаги қайиқларда Брюгге каналларида саёҳат қилишлари ҳамда сув устидаги шаҳар гўзаллигидан баҳра олишлари мумкин.

Брюггенинг Росенхоедкай ва Грена Рей каналларидаги кема сайрларини Венециядагиси билан таққослашингиз мумкин. Бу ерда Брюгге Ганза шаҳарлар иттифоқида асосий савдо марказларидан бири бўлган ҳамда европаликлар унинг кўчалари ва каналларини кесиб ўтган XII-XV асрлардаги тарихий обидаларни кўришингиз мумкин.

Худди ўша пайтлардаги каби, ҳозир ҳам Брюгге сайёҳлар билан тўла. Фақат ҳозир одамларни савдо-сотиқ ва бир той газлама нархидан кўра, каналлар ва бельгияча ичимликлар нархи қизиқтиради.

Удайпур — «ҳинд Венецияси»

Ражастондаги Аравалли тепаликлари атрофида қурилган Удайпурни ичимлик суви билан ва атрофдаги қишлоқларни суғориш учун сув билан таъминлайдиган кўллари туфайли Венеция билан қиёсланади. Итальян шаҳри йилда бир марта бўладиган карнаваллари билан машҳур бўлса, Удайпурда анъанавий фестиваллар ва байрамлар йил давомида ўтказилади. Бу ерда ҳар бир байрам аввалгисидан ёрқинроқ ва қизиқарлироқ бўлади. Гангапур, Мевара, Шилпрам шулар жумласидандир.

Венециянинг аналогини кўриш учун Пичола кўлига ташриф буюриш керак. Бу ердаги тўртта оролда қадимий саройлар қад ростлаган. Пичоланинг энг диққатга сазовор жойи ҳозирда меҳмонхонага айлантирилган «Кўллар саройи»дир. У бобурийлар ҳукмронлигининг ноёб меъморчилик обидаларидан бири.

Ресифи — «Бразилия Венецияси»

ХVI асрда португаллар томонидан асос солинган ва кейинчалик голландлар томонидан босиб олинган Ресифи шимоли-шарқий Бразилиянинг муҳим шаҳарларидан биридир. Шаҳар Атлантика соҳилида, Капибарибе ва Беберибе дарёлари орасида жойлашган. Шаҳардаги кўплаб кўприклар, каналлари учун ҳам одамлар уни «Бразилия Венецияси» деб аташади.

Сучжоу — «Шарқий Венеция»

Дунёнинг кўплаб диққатга сазовор жойларининг нусхаси бўлган Хитойда энг машҳур туристик шаҳарларидан бири - Венециянинг аналоги бўлмаслиги даргумон эди. Шанхайдан 99 км шимоли-ғарбда жойлашган, 4 миллион киши истиқомат қиладиган Сучжоу Хитойнинг йирик иқтисодий марказларидан бири. Янцзи дарёсининг қуйи оқимида жойлашган шаҳар хан сулоласи даврида муҳим савдо маркази бўлган.

Замонавий Сучжоуниниг тарихий маркази орқали тош кўприклар, бежирим пагодалар (хитойча уйчалар) ва манзарали боғлар орқали каналлар тармоғи барпо этилган. Бундай бетакрор ландшафтлари туфайли шаҳар ЮНEСКОнинг «Бутун жаҳон маданий мероси» рўйхатидан жой олган. Ўрта асрларда Хитойга ташриф буюрган италиялик сайёҳ Марко Поло илк бора уни «Шарқ Венецияси» деб атаган.

Нан-Мадол — «Тинч океанидаги Венеция»

Микронезия Федератив Штатлари таркибидаги қадимий Нан-Мадол шаҳри 92 та сунъий ороллар архипелаги устида қурилган ва улар каналлар ёрдамида бир-бири билан боғланган.

Нан-Мадолдаги бинолар, вулқон асосли базальт блоклардан қилинган. Бундай иншоотларнинг деворлари баландлиги 15 м гача, қалинлиги эса 5 м га этади. Шаҳарда шоҳ мақбаралари мавжуд. Афсонага кўра, бу лаънатланган жойда 1907 йилда бузилмас тинчлик битими бузилган.

Бирменгем — «Британия Венецияси»

Буюк Британияликлар ўз шаҳарларини тез-тез Венеция билан таққослаб туришади. Венециядаги каби, бу шаҳарда ҳам каналлар тизими мавжуд. Бундан ташқари Бирменгем каналларининг умумий узунлиги тахминан 56 км, Венециянинг ўзида эса атиги 41 км.

Бу ерда итальянча гондолалар ўрнига каноэда сайр қилишингиз мумкин.

Вой-вой — «Австралия Венецияси»

Вой-Вой Сиднейдан шимолда жойлашган кичик қирғоқ шаҳар бўлиб, у ёзувчи Спике Миллиган туфайли алоҳида шуҳрат қозонган. Унинг оиласи 1950 йилларда кўчиб келган ва у умрининг бир қисмида яшаган ва у ерда учта китоб ёзганига қарамай шаҳарни «ер устидаги энг катта қабристон» деб таърифлаган.

Сув каналлари, миллий парк ва узун қумли пляжлар билан ўралган Вой-Вой, Сиднейдан бир кунлик саёҳат учун ажойиб жой. Бу эрда сиз балиқ овига ва Ettalong Beachда пляж таътилига боришингиз мумкин. 1936 йилдан бери маҳаллий аҳоли ўз шаҳарларини «Австралиянинг Венецияси» деб номлашди.