Венерада ҳаётнинг иккинчи аломати аниқланди

Венерада ҳаётнинг иккинчи аломати аниқланди

Олимлар Венера сайёрасида энг оддий аминокислота глицинини топдилар, бу сайёрада ҳаёт мавжудлигини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Ғарбий Бенгалиянинг Миднапур коллежидан Арижита Маннанинг arXiv порталида чоп этилган мақоласида айтилган.

Глицин Атакама катта антенна массиви ёрдамида топилган. Радио телескоп сайёрамизнинг ўрта кенгликларида 261,87 гигагерцли частотада ўзига хос глицин ютиш чизиғини аниқлади. Экватор яқинида энг кўп сигнал тутилган; қутблар ёнида кузатилмаган.

"Астрофизика, кимёвий физика ва биофизикада оддий молекулалардан энг оддий аминокислота глицинини синтез қилиш усуллари кимёвий эволюцияси ва ҳаётнинг келиб чиқиши учун катта аҳамиятга эга", - деб таъкидлайди тадқиқот муаллифи.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, кашфиёт Венера атмосферасида эрта ҳаёт шакллари мавжудлигини кўрсатиши мумкин.

Венера атмосферасини ўрганиш масаласи Массачусетс ва Кардифф олимлари сентябр ойида сайёра булутларида фосфин гази топилганлигини эълон қилганидан кейин айниқса долзарб бўлиб қолди, бу сайёрада ҳаёт мавжудлигини кўрсатиши мумкин.

 

Венера сайёрасида ҳаёт излари топилди