Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венесуэла ва Колумбия 2019 йилдан бери биринчи марта янги савдо битимини имзолади
17.02.2023 11:52,  
11

Венесуэла ва Колумбия 2019 йилдан бери биринчи марта янги савдо битимини имзолади, деб хабар берди VTV Колумбия президенти Густаво Петронинг нутқига таяниб.

"Биз бу ерда қисман келишув имзолаяпмиз, бу интеграция йўлидаги яна бир қадам менимча бу тўхтатилмаслиги керак. Венесуэла ва Колумбия ўртасида мавжуд бўлиши мумкин бўлган савдо тўсиқларини олиб ташлаш учун", деди Петро.

Петро ва Венесуэла президенти Николас Мадуро ўртасидаги учрашув Венесуэланинг Тачира штати ва Колумбиянинг Норте дел Сантандер департаменти ўртасидаги Атанасио Жирардо халқаро кўпригида бўлиб ўтди. Ўз навбатида, Венесуэла раҳбари қардош халқлар ўзаро муносабатларнинг кенг кўламли динамикасини қайта тиклаётганини таъкидлади.

2019 йил февраль ойида Венесуэлага гуманитар ёрдам етказилиши билан боғлиқ чегара инқирози фонида Венесуэла ва Колумбия ўртасида дипломатик муносабатлар узилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан