Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венгрия компанияси Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан бирини сотиб олди
12.12.2022 12:04,  
235

Бугун Тошкентда Венгриянинг “OTP Bank” гуруҳи “Ипотека банк” акционерлик-тижорат ипотека банкини хусусийлаштириш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда.

“Ипотека банк” ҳажми бўйича Ўзбекистондаги бешинчи банк бўлиб, умумий бозорнинг 8,5 фоизини ташкил этади ва 1,6 миллиондан ортиқ мижозга эга.

Ҳужжатни бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳамда OTP Bank номидан бошқарув раиси ва бош директори Шандор Чаньи ва бош директор ўринбосари Ласло Вольф имзолади.

Венгрия банки делегацияси бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди. Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан