Венгрия ташқи ишлар вазири беғараз ёрдам йўллаган Ўзбекистон ҳукуматига ташаккур изҳор этди

Венгрия ташқи ишлар вазири беғараз ёрдам йўллаган Ўзбекистон ҳукуматига ташаккур изҳор этди

Венгрия ташқи ишлар ва ташқи тижорат вазири Петер Сзижжарто коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам қилган Ўзбекистон ва Туркияга миннатдорлик изҳор этди. 

Венгрия ташқи ишлар ва ташқи тижорат вазири Петер Сзижжарто ўз Фейсбук ҳисобида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши мамлакатда коронавирусга қарши курашишга ёрдам берганини эътироф этди.

У Венгрияга Ўзбекистон ҳукумати томонидан 150 000 тиббиёт ниқоби, Туркия ҳукумати тарафидан тиббиёт ниқоби ишлаб чиқаришга мўлжалланган 8 тонна текстил маҳсулоти юборилгани таъкидлади. 

"Ўзбек ва турк ҳукуматларининг ёрдами учун ташаккур изҳор қиламан. Ҳақиқий дўст бошга кулфат тушганда қилинади", деб ёзди Венгрия ташқи ишлар ва ташқи тижорат вазири.

Вазир ўз постига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзақовнинг мактубини илова қилди.