Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венгрияда ўзбекистонлик талабаларга ажратиладиган грант сони оширилди
5.05.2022 12:05,  
31

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2020 йилда Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари ўртасида имзоланган тегишли меморандумга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун Венгрия  олий таълим муассасаларида бакалавр, магистратура ва докторантура босқичларида ўқиш учун йилига жами 100 тадан таълим грантлари ажратиб келинмоқда эди.

Кеча Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто ҳамраислигида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг юқори даражадаги навбатдаги йиғилишида ушбу меморандиумга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди. 

Унга кўра 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, Венгрия томонидан ҳар йили ажратилаётган таълим грантлари сони 100 тадан 170 тага кўпаймоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан