Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венгрия жаҳон иқтисодиётининг Ғарбий ва Шарқий блокларга бўлинишига қарши чиқди
14.02.2023 18:27,  
19

Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто жаҳон иқтисодиётининг Ғарбий ва Шарқий блокларга бўлиниши глобал ривожланишнинг энг ёмон сценарийси эканини айтди. Бу ҳақда у Парижда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти йиғилишидаги чиқиши чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Венгрия доимо Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ҳамкорлик зарурлигига ишониб келган. Дипломатнинг таъкидлашича, Венгрия ҳукумати глобал ривожланишнинг энг ёмон сценарийси сифатида совуқ уруш ҳолатида бўлган иккита яккаланиб қолган иқтисодий ва сиёсий блок яна пайдо бўлишидан хавотирда эканлигини билдирмоқда.

Петер Сийярто Венгрия Совуқ уруш қурбони бўлганини, бу туфайли "жуда кўп йўқотганини", аммо бунинг яна такрорланишига йўл қўймоқчи эмаслигини айтди.

Венгрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, йирик ва нуфузли давлатларнинг сиёсий раҳбарлари Шарқ ва Ғарб ўртасидаги барча алоқаларнинг узилишининг олдини олиш учун масъулдирлар, агар воқеалар салбий тус олса, "бундан кейин ҳамкорликни тиклаш имконсиз бўлади", бўлади дейди вазир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан