Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венгриянинг “Wizz Air” авиакомпанияси Ўзбекистон бозорига кирмоқда
10.11.2022 14:01,  
59

"Биз Ўзбекистон аэропортларида “очиқ осмон” режимини жорий этмоқдамиз. Хорижий авиаташувчилар сони ортиб бормоқда – сўнгги йилларда улар 10 тадан 25 тага кўпайди. Улар қаторига “Wizz Air” компанияси ҳам кирмоқда", — деди инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев.

Вазир шунингдек, Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлик йўналишларига тўхталди.

"Биринчи йўналиш: Ўзбекистоннинг қулай иқлими ва табиати туфайли энергиянинг қуёш, шамол ва сув каби қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланишимиз зарур.

Ишлаб чиқаришлар қувватлари ошишини инобатга олиб, 2030 йилга бориб ушбу кўрсатгични 30 ГВт (гигаватт)га етказишни, муқобил энергия манбалари улушини эса 2026 йилгача 25 фоизга олиб чиқишни режалаштирганмиз. Бундай дастурларни фақат хусусий инвестициялар ҳисобига ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширамиз. Венгрия компанияларини ушбу лойиҳаларда иштирок этишга таклиф этамиз.

Иккинчи йўналиш: минерал ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш каби лойиҳаларни амалга оширишда катта имкониятлар бор. Масалан, Ўзбекистоннинг каолин захиралари 1,3 млрд. тоннани ташкил этади. Барчага маълум, бу – санфаянс ва санитар керамикасини ишлаб чиқаришда асосий хом ашё ҳисобланади. Марказий Осиё мамлакатларида каолиндан тайёрланган маҳсулотлар импорти 500 млн. доллардан ортади. Биз бу йўналишда, албатта, Европанинг илғор технологияларини тадбиқ этиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан манфаатдормиз.

Яна битта мисол. Ўзбекистонда ҳар йили 150 минг тонна мис ишлаб чиқариб, фақат 55 минг тоннасини қайта ишлаймиз. Бу хом ашёдан юқори талабга эга электр двигателлари, сим-кабель маҳсулотлари ҳамда маиший техника воситаларини ишлаб чиқаришни биргаликда ташкил қилишимиз мумкин. Бундай маҳсулотлар импорти ҳажми Марказий Осиё мамлакатларининг ўзида 2 млрд. доллардан ошади", – деди вазир.

Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар Венгрия ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги 60 дан ортиқ венгер компаниялари вакиллари билан "Б2Б" ва "Г2Б" шаклидаги музокараларни ўтказишди. 

Икки томонлама музокаралар натижасида инвестициявий ва савдо келишувлари имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан