Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кўкрак нишон соҳиблари қанча мукофот пули олади?
29.09.2022 10:39,  
70

Ҳукумат қарори (526-сон, 27.09.2022 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” ва “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди

Кўкрак нишонлари билан қуйидагилар тақдирланади:

“Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони билан – ветеринария соҳасини ривожлантириш, соҳада назоратни кучайтириш ва хизматлар сифатини ошириш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар;

“Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишони билан – чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар.

Номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 июлгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига берилади.

Қўмита раиси томонидан номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишилик комиссиялар тузилади.

Комиссиялар номзодлар бўйича таклифларни ўрганиб 1 августгача якуний хулосаларни қабул қилади.

Хулосалар асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.

Кўкрак нишонлари ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида тантанали топширилади.

Кўкрак нишонлари билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалар берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан