Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рақамли иқтисод ва... викинглар
26.01.2020 19:17,  
583

Рақамли иқтисодиёт ҳақида гапиришни бошладик. Бир сонияга секин интернет қадрини билмоқчимисиз? Марҳамат,  FastCompanyга кўра агар фойдаланувчилар интернети саҳифани 1 сония кечроқ очса, Амазон йилига 1,6 миллиард доллар зарар кўради. Шу бир сониянинг тўртдан бири, яъни чорак сония Google учун кунига 8 миллион кам сўров олиб келади.

Технологиялар, уларни қўлловчи дастурлаш тиллари бугунги кун веб-саҳифалари учун имкон қадар кўпроқ маълумотни ўзида жамлашга, уларни тезроқ қайта ишлаб фойдаланувчига етказишга уринмоқда. Бу - оддий истеъмолчи сайтлари ҳақидаги гап. Энди дастурий хизмат кўрсатиш (SaaS) сайтларичи? Масалан бухгалтерлар ишлатадиган 1C дастурининг клоудга юкланган ҳолати, умуман идоралараро маълумот алмашиш, онлайн транзаксиялар… Умуман, бу маълумот алмашишга интернет тезлиги камида нормал ҳолатда бўлиши керак эмасми?

Офисда 100/Mbps интернет учун пул тўлайман. Мана неча кундирки, тезлик жудаям ёмон – ваъда қилинган тезликдан 50 баробар (!) паст. UzOnline алоқа рақамига телефон қилганимда (1084) 26-навбатда эканимни автомат айтди. Тузукроқ тушунтириш ҳам йўқ, шунча кутиб олган жавобим – модемни ўчириб ёқворинг. Майли… Вилоятлардаги офисларини гапирмай қўя қолай. Бугунги кундаги ҳолатга кўра, UzOnline сайтидан бирорта вилоят ёки шаҳардаги шохобчанинг рақамини топа олмайсиз. Оператор билан боғлансангиз ҳам у сизга офисга бориш кераклигини, телефонда алоқа қила олмаслигингизни айтади. XXI асрда викинглар билан яшаётгандай одам гўёки.

Хулоса ўрнида айтмоқчиманки, рақамли иқтисодиётга ўтишдан олдин унинг бирламчи параметрлари – интернет тезлиги, интернет билан қопланган ҳудуд миқёси ҳақида кўпроқ гапирамиз шекили.

Хуршид Марозиқовнинг @fikrbank блогидан

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан