Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус тарқалишига об-ҳаво ва иқлимнинг таъсири борми?
30.03.2020 13:34,  
1554

Россия Гидрометеорология марказининг бошлиғи Роман Вильфанд коронавирус тарқалишининг об-ҳавога бевосита боғлиқлигига ишонмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Марказ бошлиғининг фикрича, Таиланд, Туркия, Исроил ва бошқа илиқ мамлакатларда пандемия фаоллигининг яққол мисоллари ушбу фаразга қарши далил бўлиши мумкин.

Олимлар, шифокорлар ёки биологлар бундай ҳароратда коронавирус заифлашиши ва парчаланишини тасдиқламагунча мен бунга ишонмайман. Таиландда ҳарорат 30 даража, коронавирус у ерда мавжуд ва унга қарши курашиш учун қаттиқ чоралар кўрилмоқда.

Яқин Шарқ, Туркия, Исроил, Сурияда ҳарорат аллақачон 25 даражага етган ва ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, у фаол тарқалмоқда. Мен коронавирусни об-ҳавога бевосита боғлиқлигига ишонмайман, деди у.

Бироқ, Вильфанднинг фикрига кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалишига иқлим таъсирининг тўлиқ йўқлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Эҳтимол билвосита қуёш фаоллиги қандайдир тарзда таъсир қилади, аммо ҳозирда биз кучли далилларга муҳтожмиз, деди Роман.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан