Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вирус туфайли изоляцияланган шаҳарда 30 дан ортиқ ўзбекистонликлар бўлиши мумкин
24.01.2020 09:51,  
467

Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси Хубей провинциясининг Ухан шаҳрида коронавирус тарқалишига оид вазиятни доимий равишда кузатиб бораётганлигини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг Хитой расмийларига таяниб хабар беришича, шаҳарда махсус шошилинч штаб жойлаштирилган ва 2020 йил 23 январь соат 10:00 дан бошлаб жамоат транспорти (автобуслар, метро, паромлар ва бошқалар) вақтинча тўхтатилди, аэропорт ва темир йўл станцияларидан чиқадиган рейслар бекор қилинди. Шаҳардан чиқиш йўллари ёпилган. Шаҳарнинг барча транспорт воситалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.

МАВЗУГА ДОИР: Хитойдаги номаълум вирусни Ўзбекистонга киришига қарши нималар қилиняпти?

Маълумотларга кўра Ухан шаҳрида 250 нафар атрофида Ўзбекистон фуқаролари, асосан олий таълим муассасалари талабалари яшайди. Уларнинг нисбатан кўпчилиги семестр якунланганлиги сабабли ватанга қайтишган. Элчихона маълумоти бўйича ҳозирда шаҳарда 30 ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун “Wechat”​ ижтимоий тармоғида “Ухан 2020 Ўзбекистон” гуруҳи тузилди. Талабаларга хотиржамликни сақлаш, зарурий эҳтиёт ва профилактика чораларига амал қилиш кераклиги тушунтирилди.

МАВЗУГА ДОИР: 2019-nCoV коронавируси қандай тарқаляпти?

Шунингдек, талабаларга элчихона консуллик бўлими ходимларининг телефон рақамлари берилган.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +8610-6532-6305) ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +8621-6307-1896) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

МАВЗУГА ДОИР: Тожикистон янги вирус туфайли мамлакатга ташриф буюрган хитойликларни синчиклаб текширмоқда

Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни ҳам Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитойга бормоқчи бўлган ёки у ерда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирган эди. Шунингдек, Соғликни сақлаш вазирлиги ҳам бу борада баёнот берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан