Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Visa ва Mastercard кетганидан кейин МДҲ банкларининг карталарига талаб кескин ошди
17.08.2022 14:58,  
26

2022 йил апрель-июнь ойларида Россияга қўшни мамлакатларда муомаладаги карталар сони бир йил аввалгига нисбатан анча юқори бўлди, дея хабар бермоқда "рбc.ру" нашри.

“Visa” ва “Mastercard” Россиядан кетиши фонида уларнинг маҳаллий банклар томонидан чиқарилган карталари чет элда ишлашни тўхтатди.

Экспертлар фикрича, бу россияликлар «карта туризми»нинг гуллаб-яшнашига олиб келади. Ҳаммага ҳам "Мир" ва UnionPayтизимидан фойдаланиш қулай эмас, негаки бу карталар бироз қиммат ва ҳамма жойда ҳам қабул қилинмайди.

Қўшни мамлакатлар карталар чиқаришни қандай кўпайтирди

Карта чиқариш бўйича энг катта ўсиш Қирғизистон Марказий банки томонидан қайд этилди. Йил давомида халқаро тўлов тизимларининг карталари сони 1,2 млн картага етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,7%га ошди.

Арманистонда эса “Visa” ва “Mastercard” карталари сони 2 млн.дан ошди ва 16,2%га етди. Таққослаш учун: 2021 йилнинг иккинчи чорагида бу кўрсаткич 5,11%га ошган.

Беларус банклари карталар сонини 11%га ошириб, 17 млн.га етказди. Тожикистон банклари 2022 йил май ойи натижаларига кўра (июнь ойи учун маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас) 4 млн.дан ортиқ карталар чиқарган (йил учун +28%). Бир йил олдин ўсиш эса 21%ни ташкил этган.

Қозоғистон Марказий банки маълумотларига кўра,“Visa” ва “Mastercard” карталари сони йил давомида 7,8%га ошиб, 39,8 млн донага етган, бироқ бу сўнгги йиллардаги минимал ўсиш суръатидир.

Ўзбекистонда вазият қандай

Айни пайтда Россияда карта туризмининг чўққиси “Visa” ва “Mastercard” март ойида бозорни тарк этганидан кейин келди, дейди экспертлар.

Масалан, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Беларусда йиллик ўсиш камида 2018 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлди.

Ўзбекистон банклари бир йил давомида карточкалар сонини 26,2%га ошириб, 29,9 млн донага етказди.

Июнь ойида Ўзбекистон россиялик сайёҳлар орасида "карта-турлар"га талаб бўйича етакчига айланганди. Туроператорлар буни бир қанча омиллар комбинацияси билан изоҳлашади.

Биринчидан, бу мамлакатлар россиялик сайёҳларга узоқ вақтдан бери яхши маълум, иккинчидан, у ерга тўғридан-тўғри рейслар мавжуд. Учинчидан, бу икки давлат банкларида картани тез ва осон — 1−2 кун ичида чиқариш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан