Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Визиткага жойланган микрокомпьютер тақдим этилди
3.01.2020 17:44,  
287

Жорж Хиллиард исмли муҳандис бир парча қоғозни Linux бошқаруви остида ишловчи тўлақонли компьютерга айлантирди. Бу визиткани ташқи хотира сақлагичи – флешка ўрнида ишлатиш мумкин.

Linux тизимли визитка-компьютернинг қуввати Raspberry Pi ёки Orange Pi кабиларга етар-етмас даражада. Чунки унга минимал миқдордаги, фақат энг зарур радио компонентлар ва микросхемалар ўрнатилган, холос. Бироқ, яратувчисининг таъкидлашича, бу схема концепциясини ўзгартириб, унинг самарадорлигини бироз кўтариш мумкин.

blog.adafruit.com

Карточка-компьютерга атиги 8 мегабайт ҳажмли хотира жойланган, айни шу бўлимга кичкинароқ дастурларни ўрнатиш мумкин. Визиткага олдиндан ўрнатилган Linux версиясини юклаш учун уни USB орқали компьютерга улаш кифоя. Жорж Хиллиарднинг сўзларига кўра, унинг хотирасига иккита Python матн интерпретатори киритилган.

Ушбу митти гаджетни флешка сифатида ишлатиш мумкин, аммо 8 мегабайтгина жойга нима ҳам сиғарди. Лекин ишлаб чиқувчи уни жуда арзон – 2,88 долларга баҳолаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан