Владимир Путин россияликларга муҳим мурожаат билан чиқди (видео)

Владимир Путин россияликларга муҳим мурожаат билан чиқди (видео)

РБК

Россия президенти Владимир Путин мамлакат бўйлаб шиддат билан коронавирус тарқалиши бўйича мамлакат фуқароларига мурожаат қилди.

Бутун дунё иқтисодиёти инқироз олдида турибди. Биз касалликнинг кенг ва тез тарқалишини тўхтата оламиз. Мамлакатимизни бутунлай ҳимоя қилиш объектив равишда мумкин эмас. Бизнинг қўлимиздан келаётган ва қилаётган ишимиз бу профессионал тарзда ҳамда ташкиллаштирилган тартибда ишлашдир. Ва бу ерда асосий устуворлик фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғидир, дея ТАСС  президент Путинни сўзларидан иқтибос келтирди.

- 28 мартдан 5 апрелга қадар бир ҳафта иш ҳақи миқдори сақланиб қолиб, дам олиш куни ҳисобланади. "Энди энг хавфсиз нарса бу уйда қолишдир", деди президент. Фақат шифокорлар, озиқ-овқат дўконлари ва молиявий институтлар ишлайди;

- Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш номаълум муддатга қолдирилди;

- 1 миллион рублдан ортиқ сармояси бўлган фуқаролар учун омонатлар ва қимматли қоғозлардан олинадиган фоизли даромадларга 13 фоиз ставка бўйича солиқ жорий этилди. Маълум бўлишича, "бойлар" учун облигациялар бўйича имтиёзлар йўқолади;

- Aгар жисмоний шахсларнинг даромади 30% га камайган бўлса, истеъмол ва ипотека кредитлари бўйича таътил жорий этилади. Жазо йўқ;

- Оналик капитал олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар, келгуси 3 ойда бола учун қўшимча равишда 5 минг рубль олади;

- Кичик ва ўрта бизнес бўйича ҚҚС дан бошқа барча солиқлар тўлови 6 ой муддатга узайтирилади;

- Кичик ва ўрта бизнес учун иш ҳақидан суғурта бадаллари 30 фоиздан 15 фоизга камайтирилди;

- Оффшор юрисдикцияларга даромадларни олиб чиқиш - 15% солиқ жорий этилди.

"Барча имкониятлар ва ресурслар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш ва профилактика тизимини жорий этиш билан боғлиқ. Мен, айниқса, олимларимизга, шифокорларимизга, ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшираларга, касалхоналар, клиникалар, тез тиббий ёрдам хизматларига мурожаат қилмоқчиман. Энди сиз мамлакатни ҳимоя қилишнинг бошида турибсиз. Барчангизга самимий меҳнатингиз учун миннатдорчилик билдираман", деди Путин.