Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
Россия президенти Владимир Путин Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.
Путин Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Абхазия, Жанубий Осетиянинг раҳбарларини табриклади.
“Бугунги кунда умумий вазифа турли мамлакатлардан келган одамларга жуда кўп азоб-уқубатлар келтирган нацизмнинг қайта тикланишига йўл қўймасликдир. Уруш йиллари воқеалари, умумий маънавий қадриятлар ва қардошлик дўстлиги анъаналари ҳақидаги ҳақиқатни асраб-авайлаш ва авлодларга етказиш зарур”, дейилади табрикда.