Водийда юз берган ЙТҲлар оқибатида бир кунда 4 киши вафот этди

Водийда юз берган ЙТҲлар оқибатида бир кунда 4 киши вафот этди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

13 февраль куни соат 14:20 ларда 4Р-109 Фарғона ҳалқа йўлининг 112 километрида Nexia автомобили қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланиши натижасида Spark билан тўқнашиб кетган. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарига кўра, натижада Spark ҳайдовчиси Л. С. жароҳатлар оқибатида шифохонада оламдан ўтган. “Газета.uz” эса шифохонага ётқизилган Spark йўловчиси С. И. ҳам вафот этганини хабар қилмоқда.

Шунингдек, 13 февраль куни Андижон вилоятида Асака туманида яшовчи Х.М. “Нексия-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан ошириб бошқариши оқибатида, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада, “Нексия-3” русумли автомашина йўловчилари И.Ж. ва Н.П.лар тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси М.Б.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.