Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун 25,5 млн сўмгача жаримага сабаб бўлиши мумкин
9.01.2023 09:52,  
177

Қонунчиликка кўра, водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача); 

мансабдор шахсларга 15 бараваридан 25 бараваригача (4,5 млн сўмдан 7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган биноларни водопровод (сув таъминоти) ташкилотлари томонидан водопровод тармоқларига улаш:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 70 бараваридан 85 бараваригача (21 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан